Қозоғистоннинг Остона шаҳрида истиқомат қилувчи йигит қизига турмуш чиқишни таклиф қилишнинг ўзига хос йўлини топди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
У қизга Google Maps’да хабар қолдирди. Йигит шаҳар бўйлаб 15 километр югуриб, харитада, ўз ҳаракати билан «менга турмушга чиқ» («виходи за меня») сўзларини ёзди.
Хабар муаллифининг сўзларига қараганда, учта сўзни ёзиб бўлганча боши берк кўчага кириб қолмаслик учун шаҳар харитасини яхшилаб ўрганиб, керакли кўчаларни топишга тўғри келди.
«Виходи» сўзи 9,7 километр, «за» — 2,8 километр, «меня» — 0,8 километр жой эгаллади.