ИШИД террорчи гуруҳининг беш жангариси Туркия чегарасини кесиб ўтишга уринганида йўқ қилинди. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим 20 август куни баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Бу ҳақда ҳукумат раҳбари Анқара аэропортида Сингапурга учиб кетишидан олдин журналистлар билан мулоқот қилган чоғда айтиб ўтди.
Унинг сўзларига қараганда, 19 август куни Хатай вилояти полицияси тўрт нафар жангарини ушлади, бешинчисини эса яралади. Жангари шифохонада вафот этди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)