Бельгиянинг Ассенуа шаҳрида ичида уч йўловчи бўлган автомобиль ҳайдовчиси зиёфатда ўтирган одамлар устига юрди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Айтилишиа, воқеа натижасида тўрт киши яраланди. Улардан бир нафари оғир аҳволда.
Жиноятчилар воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлди, аммо улар полиция томонидан Ауби-сюр-Семуа шаҳрида ушланди. Полиция воқеани ўлдиришга қасд қилиш деб баҳоламоқда, ҳали террорчилик акти ҳақида гапириш эрта, деб ҳисобламоқда ҳуқуқ-тартибот вакиллари.
Изоҳ (0)