Black Hawk вертолёти Гавайи оролларида ҳалокатга учради. У АҚШ қирғоқ қоровули хизматига тегишли эди, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, машғулотларда иштирок этаётган UH-60 Black Hawk вертолёти билан алоқа номаълум сабабларга кўра узилиб қолган.
Экипажнинг беш нафар аъзоси бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
АҚШ самолётлари ва кемалари иштирок этаётган қутқарув операцияси чоғида Оаху оролидан нарироқда вертолёт бўлаклари топилди.
Изоҳ (0)