Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПF-5153-сон фармонига мувофиқ Русланбек Қуролтаевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг расмий сайтида маълум қилинди.
Русланбек Давлетов бунга қадар Ўзбекистон Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)