Қозоғистоннинг Атиров шаҳри суди Оқсой қишлоқ округи ҳокимини 18,5 минг доллар жаримага тортди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, у мол тезагини пора сифатида олганликда айбланган.
Суднинг аниқлашича, фуқаролардан бири ҳоким Жумаҳмет Досқалиевга мурожаат қилиб, ер участкаси олиш учун рухсатнома ҳужжатларни имзолаб беришни сўраган.
Ҳоким фуқаро якка тартибдаги тадбиркор эканлигини, табиий ўғит етказиш билан шуғулланишини билиб, ундан 300 қоп тезак талаб қилган. У фақат мана шу талаби бажарилганидан сўнг ҳужжатни имзолаб беришини айтган.
Фуқаро ҳокимнинг талабини бажарган. Аммо кейинроқ яна айрим ҳужжатларни имзолатиш керак бўлиб қолган, бунинг учун ҳоким қўшима тарзда яна 50 қоп тезак сўраган. Шу тариқа, поранинг умумий миқдори 206,7 минг тангани ёки 620 долларни ташкил қилган.
Изоҳ (0)