Россия федерал хавфсизлик хизмати томонидан Москвада терактлар уюштиришга тайёргарлик кўришда айбланиб ушланган уч нафар Ўрта Осиё вакили Тожикистон фуқаролари эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Илгарироқ тўрт экстремист ушлангани билдирилган эди. Маълумотларга қараганда, теракт тайёрлашда икки худкуш, портловчи ускуналар ясовчи мутахассис ва ИШИД террорчи гуруҳи эмиссари иштирок этган.
Ҳибсга олинганларнинг бири Россия фуқароси, уч нафари эса Ўрта Осиё вакили эканлиги айтилган эди. Эндиликда уларнинг Тожикистон фуқаролари экани маълум.
Давлатёр Ҳожиев, Сиёвуш Давронзода ва Сулаймон Бурхонов Москва суди томонидан 11 октябрга қадар қамоқда сақлаш чорасига ҳукм этилди. Давронзода ва Бурхонов айбини тан олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)