Туркия хавфсизлик кучлари Истанбулда ИШИДнинг Интерпол томонидан қидирилаётган аъзосини ушлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция ходимлари аксилтеррор операциясини беш кун муқаддам бошлаган эди. Экстремист шаҳарга келгани ҳақидаги разведка маълумотлари асосида операция бошланди.
Террорчининг исми — Маҳди А. У асли бельгияликдир. У уч йилдан буён Интерпол томонидан қидирилмоқда. Истанбулга келгач, портловчи ускуналар тайёрлаш бўйича мутахассис ҳисобланган Маҳди А. Европада терактлар тайёрлаш билан шуғулланган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)