АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Демократлар партияси сафларида ижтимоий-сиёсий фаолиятини қайта бошлаши мумкин. «ТАСС»нинг The Hill нашрига асосланиб билдиришича, у шу йилнинг ёзида партияга қайтиши мумкин.
Айтилишича, Обама яқин ҳафталар ичида ўз вазифаларини партия раҳбарияти билан муҳокама қилиб олади. У катта саҳнага чиқмасдан, «кадр ортида» ишлайди.
Собиқ президент демократлар жамғармасига бошчилик қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Экспертларнинг фикрига кўра, агар Обама яна партиянинг фаол аъзоларидан бирига айланса, бу амалдаги президент Дональд Трампга қўл келиши мумкин, яъни у Обамани ўз танқиди нишонига айланиши мумкин.
Изоҳ (0)