Шимолий Кореянинг 3,5 миллионга яқин фуқароси АҚШга қарши курашиш учун армияга қўшилишга ҳозирлигини билдирди. Улар орасида Корея Меҳнат партияси аъзолари, оддий ишчилар ва ёшлар бор, деб хабар беради TJournal.
9 август куни оммавий тарзда аризалар киритиш бошланди. Ўшанда Корея халқ армияси АҚШнинг Гуамдаги объектларига прeventив зарба беришга тайёрлигини эълон қилган эди. Жами 3,475 миллион киши ариза билан мудофаа вазирлигига мурожаат қилган.
Корея марказий телеграф агентлиги КХДР Гуамга зарба беришни режалаштираётганини билдирганидан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп бунга «олов ва ғазаб» билан жавоб беришини айтган эди.
Изоҳ (0)