Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати ҳукумати олти кун ичида 64 боланинг ўлимига йўл қўйган шифохона раҳбарини ишдан четлаштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
BRD Medical College давлат шифохонаси раҳбари Ражив Мисранинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги қарор 12 август куни қабул қилинди.
Бундан ташқари, расмийлар тиббиёт муассасасига кислород етказиб бериш бўйича шартномаларни текшириб чиқишни топширди.
Тахминларга кўра, ўз вақтида кислороднинг етказилмагани болаларнинг ўлимига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)