Дубай полицияси ота-оналарни БААда ўсмирлар орасида шахсий маълумотларни йиғувчи «Марям» онлайн-ўйини оммалашиб кетгани ҳақида огоҳлантирмоқда, деб ёзади UAE Inside.
Ўйин шу йилнинг июлида бошланган ва аллақачон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан салбий баҳоланган. Сюжет ўрмонда йўқолиб қолган бола ҳақида бўлиб, унга «уйга бориш йўлини топишда ёрдам бериш» керак.
Ўйин «даҳшат» усулида ишлаб чиқилган, аммо сюжет линиясидан ўтишда ўйинчиларга маълумот олиш учун мўлжалланган шахсий хусусиятга эга саволлар берилади. Манба аниқлик киритишича, у ерда ҳатто Қатар инқирози ҳақида ҳам саволлар берилади.
Ўйинчилар ўз Twitter-аккаунтларида шахсий маълумотларни, шу жумладан яшаш жойини киритиш кераклиги борасида шикоятларини билдириб улгурди. Полиция ходимлари таъкидлашича, ўйин фойдаланувчилар смартфонларидаги шахсий фотосуратлар ва махфий ахборотни қўлга киритиши мумкин.
Изоҳ (0)