Германиялик 40 ва 50 ёшли икки альпинист Альп тоғларидаги Монблан тоғ массивига кўтарилишда музлаб қолиб, ҳалок бўлди, деб ёзади «АиФ».
Эркакларнинг жасадлари 4,2 км баландликда топилган. Улар Франция ҳудудида жойлашган Монблан-дю-Такюль чўққисига чиқмоқчи бўлган.
Тартиб посбонлари таъкидлашича, ушбу йўналиш альпинистлар орасида жуда оммабоп бўлиб, чўққига чиқишга яхши об-ҳаво шароитида русхат берилади. Аммо эркаклар йўлга чиққанидан кейин об-ҳаво бузилган. 8 август куни бу ҳудудда кучли шамол кузатилган.
Изоҳ (0)