Олимлар гуруҳи қўшни юлдуз тизимида тўртта сайёра аниқлади. Уларнинг иккитаси Ерга ўхшаш бўлиб, уларда ҳаёт мавжуд бўлиши мумкин, деб хабар беради «Интерфакс».
Сайёралар Кит Тауси қуёшсимон юлдузи атрофида айлангани учун Кит Тауси b, c, d, e, f номлари олди. Осмон жисмлари барқарор, қарийб айлана шаклидаги орбиталарда жойлашган.
Кит Тауси Қуёш тизимига энг яқин юлдузлардан ҳисобланади. У Ердан 12 ёруғлик йили нарида бўлиб, ҳажман Қуёшдан бироз кичикдир.
Янги экзосайёралар маълумотлардан шовқинни олиб ташлаш методи такомиллаштирилгани муносабати билан кашф этилди.
Изоҳ (0)