Японияда авария ҳолатидаги «Фукусима-1» АЭСдан 300 метр наридан АҚШ авиацияси томонидан Иккинчи жаҳон уруши йилларида ташланган ва портламай қолган авиабомба топилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бомбани Tokyo Electric Power компанияси ишчилари топиб олди.
Аниқлаштирилишча, Иккинчи жаҳон уруши йилларида атом электр станцияси ўрнида Япония императорлик армияси аэродроми жойлашган эди. У америкаликлар томонидан бир неча маротаба бомбаланган.
«Фукусима-1» АЭС аварияси 2011 йил мартида рўй берган эди. У 1986 йилдаги Чернобиль авариясидан кейинги энг йирик атом аварияси ҳисобланади.
Изоҳ (0)