Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой жанубидаги Сичуан провинциясида содир бўлган зилзила оқибатда жабрланганлар сони 343 нафарга етди. Бу ҳақда Хитойнинг CGTН телеканали маҳаллий ҳокимиятга асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Аввалоқ, Нгава-Тибет автоном округининг ҳукумати 247 киши жабрланди дея хабар берганди. Телеканал маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони ўзгармаган, уларнинг сони ҳамон 19 кишини ташкил этмоқда.

Сичуан провинциясининг Сзючжайгоу қишлоғидаги ер ости силкинишлари биринчи бор 8 август, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 21:19 да қайд этилган. Энг кучли силкинишнинг магнитудаси 7,0 ташкил этган. Силкинишлар ўчоғи 20 километр чуқурликда жойлашган. Зилзила эпимаркази Ченду шаҳридан (Сичуан маъмурий маркази) 280-300 километр шимоли-ғарбда жойлашган.

Шунингдек, ер ости силкинишлари Ланчжоу, Чунсин, Минян ва Сиан шаҳарларида ҳам сезилган. Бир неча соат давомида 770 га яқин афтершоклар қайд этилган. Зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Хитой Халқ озодлик армияси, қуролли милиция, ёнғин хавфсизлиги хизмати, полиция жалб этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди