Латвия пойтахти Ригадаги Garden Palace меҳмонхонаси қуролли шахслар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Baltkom радиостанциясининг полиция вакили Саманта Чарковскага таяниб билдиришича, қуролли одамлар тунги соатларда меҳмонхонага бостириб кирган.
Муассаса бошқаруви раиси Улдис Скудранинг сўзларига қараганда, ҳужум уюштирганлар меҳмонхонада истиқомат қилувчи аёллардан бирини куч билан кўчага ҳайдаб чиқарган, унинг ҳужжатлари ва телефонини олиб қўйган.
Изоҳ (0)