• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда муқобил энергетика: 4 та асосий мураккаб жиҳат ва уларни енгиб ўтиш йўллари

    Ўзбекистонда қуёш энергетикаси имкониятлари жуда юқори, бироқ уни ўзлаштириш учун етарли технологик база мавжуд эмас. Бундай ортда қолишнинг сабаби нимада? «Коммерсантъ.uz» нашри Сардор Хабибуллаевнинг бу борадаги фикрларини тақдим этди.

    Сардор Хабибуллаев — иқтисодчи, Тошкент Халқаро Вестминстер университети битирувчиси. 2011 йилнинг ноябридан буён Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасида фаолият юритиб, у билан параллел равишда муқобил энергетикани ривожлантириш масалалари билан шуғулланиб келади.

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Охирги 200 йил ичида дунё демографик, технологик ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини бошдан кечирмоқда. Фақат ХХ асрдаёқ Ер аҳолиси деярли тўрт баробар (1900 йилги 1,6 миллиарддан 2000 йилга келиб 6 миллиард), энергия истеъмоли эса ўн баробар ошди. Бироқ қайта тикланувчи энергияни ривожлантириш соҳасида барчаси ўзгача. Тахминан 20 йил аввал қуёш ҳисобидан олинган 1 кВт с энергия 2,5 доллар турса, ҳозирги пайтда унинг қиймати 0,05—0,1 долларгача пасайган.

    «Арзон» энергия даври якунига етаётган кўринади. Шубҳасиз, энергия билан таъминлашнинг янги амалий тизими керак. У миллий давлатлар, шу билан бирга глобал кўламда амалга оширилиши лозим. Бу мураккаб масалалар асосан давлатлар хавфсизлиги ва геосиёсий манфаатлар билан боғлиқ бўлганлиги туфайли янада мураккаблашади.

    Ривожланаётган мамлакатлар учун баъзи қўшимча мураккаб жиҳатлар мавжудлигини тушуниш лозим.

    1. Биринчидан, ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг катта қисми энергиянинг замонавий турлари, биринчи навбатда, электр энергиясидан фойдаланиш имконига эга эмас. Айнан шундай мамлакатларда аҳоли ўсиш суръатлари ҳам юқори. Тегишли равишда энергия заҳиралари истеъмолчилари мамлакатнинг энергия қувватига мос бўлмаган равишда ошиб боради. Мустақилликнинг 25 йили давомида республикамизнинг доимий аҳолиси 53 фоизга ёки деярли 11 миллионга ошди. Таққослаш учун, энергия таъминоти энг мукаммал ҳисобланувчи Германияда ушбу даврдаги аҳоли ўсиш кўрсаткичи бор-йўғи 2,6 фоизни ташкил этган.
    2. Иккинчидан, ривожланаётган мамлакатларнинг қайта тикланувчи энергияга ўтиши уларнинг энергияни қазилма энергия манбаларига нисбатан юқори қийматда ишлаб чиқаришга мажбур бўлишини англатади. Мамлакатимизда аҳолига етказиб берилаётган электр энергияси дунё бўйича энг арзон (2,4 сент) эканлигини эслатиб ўтмоқчиман. Турли ҳудудларида катта углеводород заҳираларига эга эканлиги билан машҳур Буюк Британия пойтахтида электр энергияси тарифи 18,6 сентни ташкил этади.
    Эҳтимол бундай шароитда қайта тикланувчи энергияни асосан узоқ ҳудудлар учун ишлаб чиқариш, электр энергиясининг асосий ҳажмини эса нисбат арзонроқ, табиий газдан ишлаб чиқариш энг яхши вариант ҳисобланади.
    1. Учинчидан, ривожланаётган мамлакатларда яқин йилларда қайта тикланувчи энергия паст суръатларда ривожланишини қуйидаги шарт-шароитлар билан оқлаш мумкин:
    а) қайта тикланувчи энергияни қайта шакллантириш технологиялари ҳам техник, ҳам иқтисодий нуқтаи назардан мукаммал эмас ва бу масалада шошқалоқлик қилиш катта зарар ва энергия тизимидаги узилишларга олиб келиши мумкин;

    б) ушбу технологияларни ишлаб чиқариш ва уларнинг истиқболи кўп жиҳатдан чет эл компаниялари иродасига боғлиқ.

    Масалан, яқиндагина истиқболли технология ҳисобланган аморф кремнийси асосида фотоэлектрик панеллар ишлаб чиқариш, ҳозирги пайтда деярли қўлланилмаяпти.

    1. Тўртинчидан, юқорида санаб ўтилган жиҳатлар ривожланаётган мамлакатлар қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш билан шуғулланмаслиги кераклигини англатмайди. Ушбу масалалар энергия самарадорлиги масалалари билан бир қаторда ушбу мамлакатлар энергетика сиёсатининг устувор масалалари қаторида бўлиши лозим. Бироқ эътибор фақат (Самарқанддаги 100 МВт қувватга эга бўлган фотоэлектр станцияси каби) йирик лойиҳалар қурилишига эмас, қуёш қурилмаларини бошқариш тажрибасини ўзлаштиришга йўналтирилган лойиҳаларга ҳам қаратилиши керак.
    Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилиш мақсадларидан бири саноатнинг барча йўналишларида хусусий сектор улушини оширишдан иборат.

    Бу ҳолатда қайта тикланувчи энергия индивидуал уй ва офислар томида ўрнатилаётган кичикроқ, 2—10 кВт интервалдаги фотоэлектрик станциялар ёрдамида сезиларли ривожланиши мумкин.

    Бундан ташқари, энергия самарадорлигига эришиш учун дастлаб электр энергияси истеъмол ҳажми ва вақтини синчковлик билан таҳлил қилиш лозим.

    Кореялик ҳамкасбларимдан бири АҚШда Супербоул матчи якунланиши билан энергетиклар ишонч билан электр станцияларнинг электр ишлаб чиқариш қувватини бир неча марта оширишини маълум қилди. Матчлар асосан қишки пайтда ўтказилишини ҳисобга олганда, кўтаринки кайфиятдаги деярли барча Америка оилалари томошадан сўнг чой ичиш учун электр чойнакларини бир вақтда ёқади. Бу эса тармоққа юкланишни оширади. Бу кам аҳамиятга эга жиҳатлар ҳам диспетчерлар томонидан станциялар қувватини тартибга солиш жадвалини тузишда эътиборга олиниши лозим.

    АҚШ Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШ фуқаросининг ўртача хонадонида энергиянинг 44 фоизи бинони иситиш, совутиш учун, 13 фоизи сувни иситиш, 12 фоизи ёритиш, 8 фоизи совуткич, 5 фоизи эса кир ювиш ва қуритиш машинаси учун сарфланади. Уйда фойдаланилаётган энергиянинг 20 фоизи ўчирилган ҳолатда бўлса-да электр жиҳозлари томонидан сарфланади. Охирги кўрсаткич мамлакатимизда ғарб мамлакатларига қараганда юқорироқ эканлигини таъкидламоқчиман (мисол учун, мобил телефонлар заряд қурилмаларини розеткада унутиб қолдириш).

    Мамлакатимиз ҳозирда йирик қуёш электр станциялари билан қай даражада шуғулланиши ва уларнинг қуввати қандай бўлиши лозимлиги масаласи юзага келади. Албатта технологиялар ривожланаётгани ва келажакда истиқболи юқори бўлган технологияларга асосланган йирик ва кичик қуёш электр станцияларида ишлашнинг шахсий тажрибасини орттириш лозимлигини ҳисобга олиш зарур.

    09.08.2017, 15:34   Изоҳ (0)   13387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Марказий Осиё — Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши» мавзусида халқаро конференция ўтказилади

    09.08.2017, 14:52

    Яккасарой туманида фоҳишахона сақлаган яна бир эркак фош этилди

    09.08.2017, 14:39

    Тошкентда чиқинди қутилари етишмаслигига барҳам берилади

    09.08.2017, 14:29

    Актам Ҳаитов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига раҳбар этиб тайинланди

    09.08.2017, 13:59

    Оренбург яқинида ўзбекистонлик фуқаролар бўлган микроавтобус ЙТҲга учради

    09.08.2017, 13:31

    «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи ўзининг бир ёшини нишонлади

    09.08.2017, 13:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.