2017 йилнинг 5 август куни, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Чилонзор тумани ҳудудида ўтказилган «Қора Дори-2017» тадбири давомида фуқаро Жамшид Арипов оғирлиги 3,02 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситаларини озгинадан кўпроқ миқдорда ўтказиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)