ДНК таҳлили шарофати билан АҚШда 2001 йил 11 сентябрда ҳалок бўлган кишининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлишди, деб ёзади «Корреспондент.net». Аммо эркакнинг оиласи унинг исм-шарифини ошкор қилмасликни сўради.
Жаҳон савдо марказига ҳужум чоғида ҳалок бўлган кишининг жасади терактдан қарийб 16 йил ўтгачгина аниқлаштирилди.
Фожиа вақтидан буён жангарилар ҳужумининг салкам уч минг нафар қурбонларидан 1641 нафарининг жасадлари топилган. Бу шуни билдирадики, марҳумларнинг 40 фоизининг шахси ҳали аниқланмаган.