Мирзо Улуғбек туманида 30 минг сўм пул эвазига фуқароларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган шахс аниқланди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
2017 йилнинг 4 август куни тахминан соат 20:30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Владислав Кафизов хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30 минг сўм пул эвазига фуқаро «Д» ва «Р» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.