Юқори Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи Мухлиса Шамсиддинова туман газ идораси назоратчиси лавозимидаги фаолияти давомида маҳаллаларда ишлатилган газ ҳақини ундириб юриб, фирибгарликка қўл урди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Мухлиса Шамсиддинова Юқори Чирчиқ туманида яшовчи уй бекаси, 1976 йилда туғилган Аида Оллоберганованинг ишончини суиистеъмол қилиб, газ идорасидан қарзини тўлаб бериш баҳонасида, ундан бир дона оғирлиги 2,5 грамм бўлган тилла билагузугини қўлга киритган.
Ҳозирда Мухлиса Шамсиддиновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан келтирилган исм ва фамилиялар ўзгартирилган, ҳар қандай ўхшашликлар тасодифий характерга эга.