Вьетнам шимолида рўй берган тошқин оқибатида 23 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, кучли ёғингарчилик ва тошқинлар мамлакатда уч кун муқаддам бошланди. Табиий офат оқибатида 21 киши жабрланди, 16 киши бедарак йўқолди. Қутқарув-қидирув ишларига 5 минг аскар, шунингдек, полициячилар ва кўнгиллилар жалб этилди.
Тошқин оқибатида 228 уй вайрон бўлди, йўллар бузилди, далалар ва ирригация тизимлари ишдан чиқди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, офат келтирган зарар 718,2 миллиард донгга (31,8 миллион доллар) баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)