АҚШ қуролли кучлари Хитойнинг DJI компанияси томонидан тақдим этилган ускуналар киберҳужумлардан яхши ҳимояланмагани учун улардан фойдаланишни тўхтатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«DJI маҳсулотлари киберҳужумларга қарши ҳимояланмагани билан боғлиқ маълумотлар кўпайиши муносабати билан АҚШ армияси ушбу компаниянинг барча маҳсулотларидан фойдаланишдан воз кечади», — дейилади армия хабарномасида.
Пентагон техник мутахассисларининг ҳисоботида DJI аппаратураси, хусусан, учувчисиз учиш қурилмаларидаги нуқсонлар борасида 300 га яқин хабар қайд қилинди.
Изоҳ (0)