Теҳрон яқинидаги авиабазада ҳарбий хизматчи ҳамкасбларига қарат ўт очди. Бу ҳақда, Mehr News агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳарбийларнинг жавоб олови натижасида ҳужумчи ўлдирилди. Воқеа оқибатида жами тўрт киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди.
Ҳалок бўлганлардан бири зобит эканлиги маълум.
Айни пайтда жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)