Россиянинг Бурятия республикаси Кабан туманида минтақавий прокуратурани олий мартабали ходими рафиқаси билан ҳалок бўлди. Улар тўп орқасидан сувга кириб, чўкаётган ўсмирни қутқарди, аммо ўзлари соҳилга қайта олмади, деб хабар беради «БМК» агентлиги.
Воқеа 4 август куни рўй берди. Болани охир-оқибат яқин атрофда дам олаётган бошқа одам қутқариб олди.
Ҳалок бўлган эркакнинг исми Александр Чмелев бўлиб, у Бурятия прокуратураси коррупцияга қарши кураш бўлинмасида бўлим бошлиғи лавозимини бажарган. Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Жуфтликнинг уч фарзанди етим қолди.
Изоҳ (0)