Буюк Британия расмийлари Европа Иттифоқидан чиқиш учун 40 миллиард евро тўлашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда, Telegraph нашри манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Буюк Британия Brexit учун Евроиттифоққа 36 миллиард фунт стерлинг тўлашга тайёр», — дейилади манбада.
Айтилишича, Британия бу шартни бажарган тақдирда Иттифоқ молиявий келишувлар бўйича музокараларни бошлашга рози бўлади.
Ҳукумат узоқ баҳслардан сўнг бу музокараларни давом эттиришнинг ягона йўли деган хулосага келди.
Изоҳ (0)