Пентагон афғонистонлик разведка ходимларини ўқитишга 457,7 миллион доллар сарфлади, аммо ўқитиш кўзга кўринарли натижалар келтирмади. Бу ҳақда Special Inspector General for Afghanistan Reconstruction (SIGAR) комиссияси маълумот келтирди.
Ҳисоботда айтилишича, АҚШ мудофаа вазирлиги 2010–2013 йиллар орасида Афғонистондаги Legacy Afghanistan R&D ва Afghanistan Source Operations Management (ASOM) компаниялари билан иккита шартнома имзолаган. Машғулотларда жами 70 нафар Афғонистон миллий хавфсизлик ва мудофаа кучлари (ANDSF) ходимлари иштирок этган. Аммо ўқувлар самара бермаган.
Муқаддам Пентагон афғон ҳарбийларига ўрмон ландшафтига мослашган форма олиб беришга 94 миллион доллар сарфлагани маълум бўлган эди. Ўрмонлар Афғонистон ҳудудининг бор-йўғи 2 фоизини эгаллайди.
Изоҳ (0)