АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп маъмурияти иш бошлаганидан буён расмийлар махфий ахборот чиқиб кетиши юзасидан тўрт амалдорга нисбатан айбловлар илгари сурди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазири, бош прокурор Жефф Сешнс баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Январь ойидан буён вазирлик ахборот сизиши бўйича очилган ишлар сони уч баробарга кўпайган. Шу ишлар доирасида ҳозирча тўрт амалдорга нисбатан айбловлар қўйилган.
Сешнс, шунингдек, маъмурият фаолият юритган дастлабки олти ойда адлия вазирлиги бу масалада кўриб чиққан шикоятлар сони охирги уч йилда қабул қилинган шикоятлар сонига тенгдир.
Изоҳ (0)