Европа бизнеси уюшмаси АҚШ томонидан Россияга қарши жорий этилган янги санкцияларга қарши чиқди ҳамда АҚШ, Россия ва Европа Иттифоқи давлатларини сиёсатни бизнесдан ажратишга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Европа бизнеси уюшмаси АҚШ томонидан жорий этилган иқтисодий санкцияларга ўз норозилигини билдиради. Уюшма Европа Иттифоқи давлатлари, АҚШ ва Россия раҳбарларини янги ҳаракат линиясини ишлаб чиқишга, унга кўра бизнес сиёсатдан ажратилишига чақириб қолади», — дейилади ташкилот баёнотида.
Ташкилот вакиллари айнан бизнес низоларни ҳал қилиб, одамларни бирлаштира олишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)