АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш юзасидан Конгресс томонидан қабул қилинган янги қонунни имзолади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Трампнинг маслаҳатчиси Келлиэнн Конуэй Reuters билан суҳбатда бу маълумотни тасдиқлади.
AP’нинг Оқ Уйдаги манбасига таяниб билдиришича, ушбу қонун ва унга кўра кенгайтириладиган санкциялар Россиянинг президент сайловига аралашуви учун ўзига хос жазо чорасидир.
Bloomberg Трампнинг баёнотини эълон қилди. Унга кўра, қонуннинг айрим бандлари конституцияга мос келиши ҳамда ҳужжатнинг умумий оқибатлари юзасидан президентнинг эътирозлари бор.
Изоҳ (0)