АҚШ президенти Дональд Трамп Facebook’даги саҳифасида янгиликлар дастурини ишга туширди. Унинг таъкидлашича, дастурда фақат рост хабарлар тарқатилади, ёлғон хабарларга ўрин берилмайди, деб маълум қилди «ТАСС».
Дастурни президентнинг келини Лара Трамп олиб боради. Дастур ҳар ҳафта эфирга узатилади.
Сайловолди кампанияси чоғида Трамп рақибаси Ҳиллари Клинтонга ён босган кўплаб ахборот воситаларини нохолисликда айблаган эди. Унинг журналистлар билан келишмовчилиги президент сифатида сайланганидан кейин ҳам давом этди. Жумладан, у апрель ойининг охирида Оқ Уйда Мухбирлар уюшмаси йиллик тушлигига ташриф буюрмади ва бу билан АҚШ президентлари 100 йилдан бери амал қилиб келган анъанани бузди.
Трампнинг янги дастури у танқид қилган газета ва телеканалларга муқобил ахборот тарқатиш воситаси бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)