Россия мудофаа вазирлиги Сурияда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар яширинча дафн этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Гўёки Сурияда ҳалок бўлган россиялик ҳарбий хизматчиларнинг яширинча дафн этилиши бўлмаган гап. Қуролли кучларга ва Суриядаги операцияга алоқаси бўлмаган одамларни ҳарбий қилиб кўрсатишга уринишлар бошидан охиригача ёлғондир», — деди идора расмий вакили генерал майор Игорь Конашенков.
Муқаддам Reuters агентлиги Сурияда Россиянинг 40 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани ва яширинча дафн этилгани ҳақида ахборот тарқатган эди.
Изоҳ (0)