Россия бош вазирининг ўринбосари Дмитрий Рогозин Молдовада нон-грата шахс деб эълон қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ушбу таклиф билан Молдова ташқи ишлар вазири Андрей Галбур чиқди. Қарорни вазирлар маҳкамасининг кўпчилик аъзолари қўллаб-қувватлади.
Ушбу қарорни етказиш мақсадида Молдова ТИВ Россия элчиси Фарит Мухамецҳинни чақирди.
Рогозин «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида Молдова фуқаролари ва раҳбарияти ҳақида салбий фикрлар билдиргани бунга сабаб бўлди.
Муқаддам Рогозин Молдовага боришга уринган, аммо Руминияда тўхтатиб қолинган эди.
Изоҳ (0)