Мадагаскар шимолида рўй берган йирик ЙТҲ оқибатида 34 нафар протестант зиёратчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.
Айтилишича, автобус ҳайдовчиси кўтармада бошқарувни қўлдан чиқарган. Машина жарликка қулаган ва, бир неча марта ағдарилиб, сўнг ўт олган.
Автобусда жами 100 киши бор эди.
Авария орол пойтахти Антананаривудан 70 километр нарида рўй берди.
Изоҳ (0)