Hyperloop One компанияси 29 июль куни Hyperloop тезкор транспорт тизимининг янги синовларини ўтказди. Синов давомида компаниянинг XP-1 поезди қувур ичида 310 километр/соат тезликка чиқа олди, деб хабар беради Meduza.
Techcrunch нашрига кўра, бу Hyperloop тизимининг турли вариантлари шу пайтга қадар қайд қилган энг катта тезликдир. Hyperloop One тизимнинг тўлиқ ўлчовли моделини ярата олди, деб хабар беради The Verge.
Синовлар 500 метрлик тест участкасида ўтказилди. Поезд дастлабки 300 метрда тезлик олди, сўнг секинлашди.
Hyperloop One биринчи синовларини май ойида ўтказган эди. Ўшанда компания поезд тезлигини 111 километр/соатга етказган эди.
Изоҳ (0)