Пентагон Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини жанговар зарядсиз муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Учириш Калифорния штатидаги Ванденберг ҳаво базасидан амалга оширилди.
«Синов тизимнинг самарадорлигини, тайёрлигини ва аниқлигини намойиш этади», — янгиликка изоҳ берди АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари.
Изоҳ (0)