Неманья Матич фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиради. «Манкунианлар» расмий сайти сербиялик футболчи билан уч йиллик шартнома имзолангани ҳақида расман маълум қилди.
Тахминларга кўра, Матич «Юнайтед» учун 40 миллион фунт-стерлингга тушган. Бу борада «Челси» ҳам, «Юнайтед» ҳам аниқ рақам кўрсатмаган. Футболчи билан уч йиллик келишув кейинроқ яна бир йилга узайтирилиши ҳам мумкин.
28 ёшли футболчи «Челси» билан алоқаларини 2009 йилда боғлаган бўлиб, асосан бошқа клубда ижара асосида ўйнади ва 2014 йилга келибгина Лондонга қайтиб келди. Ўтган вақт давомида у «Челси»нинг 154 та ўйинида иштирок этиб, 7 та гол уришга эришди.
Футболчининг қайд этишича, «Юнайтед»нинг таклифи унга Жозе Моуриньонинг клубда эканидан келиб чиқиб мос келган. У ўз вақтида айнан Моуриньо истаги билан «Челси»га қайтиб келганди.
Изоҳ (0)