Қирғизистон президентлигига даъво қилаётган 59 номзоднинг 11 нафари судланган бўлиб чиқди. Бу ҳақда республика Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«11 номзодга жиноий жавобгарликка тортилганлари бўйича саволлар бор. Ҳужжатлари кўриб чиқилган номзодларнинг етти нафари судланган. Яна икки номзод икки мартадан судланган», — маълум қилди у.
Номзодлар «конституцион тузумни ағдаришга оммавий тарзда чақириш», «ҳокимиятни эгаллашга ва ушлаб туришга қасд қилиш», «ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш», «Безорилик», «Коррупция», «Миллатлараро ирқий нафрат қўзғатиш», «Сохта тадбиркорлик» моддалари бўйича судланган.
2011 йили президентликка 87 кишининг номзоди кўрсатилган эди. Бу сафар номзодлар сони бироз камроқ, қайд қилиб ўтди Шайлдабекова.
Изоҳ (0)