Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри полицияси бир ўсмирнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни текширмоқда. Унинг ўлими ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи «Кўк кит» ўйини билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Шарқий Андхери туманида истиқомат қилиб келган 14 ёшли Манприт Сингх 29 июль куни ҳалок бўлди. Полиция ўсмирнинг ўлимини бахтсиз ҳодиса сифатида расмийлаштирди, аммо Сингх ўлимидан олдин дўстларига «Кўк кит» ўйинига кирганини хабар қилгани вазиятни чигаллаштирди.
Мумбай полицияси айни пайтда воқеа тафтиш қилинаётганини, якуний хулоса эса кейинроқ эълон қилинишини билдирди.
Изоҳ (0)