Эрсал тумани яқинида Ливан армияси «Жабҳат ан-Нусра» жангариларининг биринчи оқимини ўтказиб юборди. Улар оила аъзолари билан биргаликда Ливан ҳудудидан Сурия шимолига чиқиб кетмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
30 июль куни Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи «ан-Нусра» билан келишувга эришгани маълум бўлди. Унга кўра, радикаллар ўз оила аъзолари билан бирга мамлакат ҳудудини тарк этади.
Айни пайтда Эрсал туманини жангарилар ва уларнинг оила аъзолари, жами 9 минг киши тарк этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)