Гонолулуда юрган пайтда хабарлар ёзиш тақиқланди

Гавайининг Гонолулу шаҳрида кўчада кетаётган пайтда гаджетлар орқали матнли хабарлар ёзиш тақиқланди. Бу ҳақда, The Independent нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Гонолулу АҚШнинг бундай тартибни мустаҳкамловчи қонунни ратификация қиладиган биринчи йирик шаҳри бўлади.

Тақиқ кўчаларда хабар ёзиш билан овора бўлиб, машиналар ҳаракатига эътибор бермайдиган пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

↓ KEYINGI XABAR ↓
Scroll to top