Таниқли футболчи Жорж Веа Либерия президентлигига сайловда иштирок этадиган 20 номзоддан бирига айланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Сенатор Веа Демократик ўзгаришлар коалициясидан номзод сифатида кўрсатилди.
Ўтмишда ҳужумчи сифатида тўп сурган Жорж Веа 1995 йили ФИФА версияси бўйича жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб тан олинган эди. У энг катта муваффақиятларга «ПСЖ» (Франция) ва «Милан» (Италия) жамоалари таркибида эришган.
2005 йили Веа президент сайловида иштирок этган ва ҳатто биринчи тур якунларига кўра биринчи ўринни эгаллаган эди, аммо иккинчи турда иқтисодиётчи Эллен Жонсон-Серлифдан мағлуб бўлган эди.
Изоҳ (0)