Мисрнинг Хургада шаҳрида туристларга пичоқ билан ҳужум қилган эркак ИШИД гуруҳи тарафдори эди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳужум 14 июль куни амалга оширилган эди. Ҳужум оқибатида икки нафар Германия фуқароси, бир нафар Чехия фуқароси бўлган аёллар ўлдирилган эди.
Бундан ташқари, уч аёл яраланган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)