Тошкент шаҳрининг Миробод туманида уйида фоҳишалик билан шуғулланишларига имконият берган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
«26 июль куни тахминан соат 16:30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Кадрилеев Владислав Олегович Миробод тумани Толимаржон кўчаси, 20/1-уй, 5-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 40 минг сўм пул эвазига фуқаро ‘Т’ ва ‘Н’ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланди», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)