Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июлдаги фармони билан Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тайинлади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ушбу лавозимга Дилмурод Қосимов тайинланди.
Дилмурод Қосимов бунга қадар Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти давлат раҳбарининг фармони билан шу йилнинг май ойида жорий этилган эди. Унинг асосий вазифаси тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли таъминлаш, давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувига йўл қўймаслик, шахсий мулк дахлсизлигининг қонуний механизмларини мустаҳкамлаш шунингдек, тадбиркорлик субъектларини устуворлиги принципини таъминлашдир.
Изоҳ (0)