Ўқув-методик ва моддий-техник базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган, олийгоҳлардан узоқда жойлашган, шунингдек, таълим ҳамда кириш кўрсаткичлари паст академик лицейлар тугатилади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг олий маълумотга эга мутахассисларни тайёрлашдаги иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган, деб хабар беради «Газета.uz».
Олий ўқув юртлари таркибида юқори илмий-педагогик салоҳиятга эга биттадан академик лицейлар қолдирилади.
2018–2019-ўқув йилида академик лицейларга кириш механизмлари жорий этилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва халқ таълими вазирлигига бир ой мухлат ичида академик лицейлардаги таълим сифатини яхшилаш бўйича конкрет чоралар ишлаб чиқиш топширилди.
Изоҳ (0)