Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг филиали Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида янги ўқув йилидан иш бошлайди. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 27 июлдаги пойтахт вилояти ишлаб чиқариш-саноат соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни яхшилаш ҳақидаги қарорида назарда тутилган, деб хабар беради «Газета.uz».
Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ тоғ-металлургия факультети тугатилади. Шу факультетнинг 2016–2017-ўқув йилидаги 1–3-курс талабалари Навоий давлат кончилик институти ёки Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиалига ўтказилади.
2017–2018-ўқув йилида Олмалиқ тоғ-металлургия факультетига топшираётганлар ушбу филиалга ўқишга қабул қилинади. Филиал, шунингдек, махсус сиртқи ва кечки бўлимларга эга бўлади.
Сиртқи ва кечки таълим тўлов-конракт шаклида амалга оширилади. Жами бу бўлимларга 75 тадан одам қабул қилиш режалаштирилмоқда. Талабалар билан ўқиш тугаганидан сўнг белгиланган жойда беш йил ишлаб бериш бўйича шартномалар имзоланади.
Изоҳ (0)