Германиянинг Гамбург шаҳридаги Edeka супермаркетида шахси аниқланмаган эркак ташрифчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди, деб хабар беради Meduza.
Bild нашрига кўра, жиноятчи ушланган. Таблоид унинг полиция машинасида бошида қон теккан пакет билан ўтиргани акс этган фотосуратни чоп этди.
Жиноятчининг шахсияти ва мотивлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Унинг бир шериги борлиги ва айни пайтда қидирилаётгани маълум.
Изоҳ (0)