Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Алишер Шайхов 28 июль куни Тошкентдан Лондонга жўнаб кетди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Алишер Шайхов (1956 йили туғилган) — Тошкент давлат университети битирувчиси (1979), мутахассислиги — иқтисодчи, иқтисодиёт фанлари номзоди (1983). Бунга қадар у 2006 йил апрелидан жорий йил июнигача Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига бошчилик қилиб келган эди.
Муқаддам Алишер Шайхов Ўзбекистоннинг Германиядаги, Австриядаги, Япониядаги ҳамда Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси сифатида фаолият юритган.
Изоҳ (0)